Фото: Daily Mail
Гонконг халқаро аэропортида бир дақиқадан камроқ вақт ичида барча турдаги микробларни ўлдиришга қодир дезинфекцияловчи кабинани синовдан ўтказиш бошланди, деб хабар беради Daily Mail.
Мазкур аэропорт фақатгина соғлиқни сақлаш ходимлари фойдаланиб келаётган санитар-гигиеник капсула ўрнатилган дунёдаги биринчи жамоат жойига айланди. Таъкидланишича, кабинанинг ички юзаси антибактериал материал билан қопланган бўлиб, у вирус ва бактерияларни ўлдиришга қодир.
Кабинага киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади. Эслатиб ўтамиз, юқори тана ҳарорати COVID-19’нинг асосий белгиси ҳисобланади. Шундан сўнг кабинага кирилади ва 40 сонияга яқин вақт давомида дезинфекция ишлари олиб борилади.
Кабиналар — аэропортда йўловчилар ва ходимларни инфекциядан ҳимоялашга мўлжалланган кўплаб усуллардан бири. Шунингдек, бу ерда ультрабинафша нурли ва ҳавони стерилловчи қурилмалар билан жиҳозланган автоном робот-тозаловчилардан ҳам тез-тез фойдаланилади.
Гонконг аэропорти администрацияси дезинфекция кабиналаридаги антимикроб қопламаларни йўловчилар учун мўлжалланган барча объектларга жойлаштириш ниятида эканлигини маълум қилди. Вирусга қарши янги технология май ойининг охирига қадар синовдан ўтказилади, шундан сўнг ундан узоқ муддатли фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди