08:23 / 03.06.2020
1 602

Навбатдаги янгиланиш iPhone ва iPad’ларда муаммолар келтириб чиқарди

Навбатдаги янгиланиш iPhone ва iPad’ларда муаммолар келтириб чиқарди
iPhone ва iPad эгалари навбатдаги янгиланишлардан кейин қурилмаларида муаммолар пайдо бўлганини хабар қилди, деб ёзмоқда ZDNet.
Apple қурилмаларидан фойдаланувчиларнинг аксарияти аккумулятор ишлаш вақти кескин камайиб кетганига эътибор қаратган.

"Ҳаттоки батарея ҳажми анча юқори бўлган iPhone 11 Pro Max фойдаланувчилари ҳам бундан шикоят қилмоқда", — дейилади хабарда.
Айрим фойдаланувчилар эса қурилмалари қаттиқ қизиб кетаётганидан шикоят қилган.

Яна кимларнингдир смартфони iOS 13.5 версиягача янгиланганидан кейин мунтазам ўчиб-ёнадиган бўлиб қолган. iPad ва iPad Pro фойдаланувчилари ҳам ана шундай муаммога дуч келган.

Фойдаланувчилар шунингдек, App Store иловаларини юклаб олишда ва MP4 шаклидаги видеоларни кўришда муаммо пайдо бўлганидан шикоят қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Навбатдаги янгиланиш iPhone ва iPad’ларда муаммолар келтириб чиқарди