
Фото: «Astera»
«Samsung» компанияси энг арзон смартфонларидан бири — «Galaxy M01 Core»ни расман тақдим этди.
Ушбу қурилма One UI қобиқли Android 10 Go амалий тизимида ишлайди.
Смартфон нархи нисбатан (айниқса, компаниянинг ўз смартфонларига қараганда) анча арзон — 73 доллар. Хусусиятлари ҳам шунга яраша: оператив хотираси — 1 ГБ, ички хотираси — 16 ГБ.
Икки баравар кучайтирилган (2/32 ГБ) талқини ҳам бўлади, у Ҳиндистонда 87 доллардан сотилади. Смартфонга MediaTek MT6739 процессори, 3000 мАс аккумулятор ўрнатилган.
HD+ экрани диагонали 5,3 дюйм. Селфи камераси — 5 Мп, асосий камераси — 8 Мп.
«Galaxy M01 Core» уч хил — қора, кўк ва қизил рангларда сотувга чиқарилади.

Фото: «Astera»

Фото: «Astera» «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар