07:43 / 13.08.2020
1 160

Xiaomi Mi 10 Ultra флагмани тақдим қилинди

Xiaomi Mi 10 Ultra флагмани тақдим қилинди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru.
2020 йил 11 август куни Xiaomi ташкил топганига ўн йил бўлгани муносабати билан ўтказилган тақдимотда Mi 10 Ultra юбилей флагмани тақдим қилинди. Mobile review’нинг маълум қилишича, Xiaomi Mi 10 Ultra, Snapdragon 865 процессори, 8 ГБ ҳажмли LPDDR5 тезкор ва 128 ГБ доимий NFS 3.1 хотирага эга.

Керамика ва металли стандарт корпусга эга смартфоннинг ички қисмига бир неча графит қатламли суюқ совитиш тизими ўрнатилганига қарамай, телефоннинг сув ва чанг ўтказмаслиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Фото: Mobile review
Таъкидланишича, Xiaomi Mi 10 Ultra’да тўртта камера жойлашган бўлиб, улар турли: асосийси 48 мегапиксел, портрет суратга олиш учун мўлжалланган иккинчи камера 12 мегапиксел, масофадан туриб суратга олиш имконини берувчи учинчи камера 48 мегапиксел ва кенг кўриш бурчагига эга камера 20 мегапиксел аниқликда суратга олади. Ушбу модель DxOMark рейтингида максимал 130 балл билан етакчи бўлишга муваффақ бўлган. Шунингдек, камера 8К ҳажмда сифатли видео олиш хусусиятига эга.

Мазкур модель симли усулда 120 ваттлик тезкор, симсиз эса 50 ваттлик тезкор зарядланади. Таъкидланишича, смартфон тўлиқ зарядлана олиши учун 23 дақиқа кифоя.
Телефон нархлари хотира ҳажмига кўра баҳоланиб, бошланғич нарх 760 доллар, энг қиммати эса 1005 долларни ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)