13:40 / 09.09.2020
2 229

Краснодарда «Запорожец» асосида яратилган «Formula-1» болиди сотувга қўйилди

Краснодарда «Запорожец» асосида яратилган «Formula-1» болиди сотувга қўйилди
Фото: CARakoom
Краснодарда ноодатий нарсаларни яратишни яхши кўрувчи инсонлар яшайди. CARakoom нашри бу сафар ушбу шаҳарда «Formula-1» учун яратилган ноодатий болид сурати билан бўлишди.

Қўлбола машина бекорга бу қадар ноодатий кўринишга эга эмас. Гап шундаки, у «Запорожец» автомобилининг узатмалари ва агрегатлари асосида яратилган.

Автомобиль Ferrari пойга машинаси кўринишида, бироқ унинг корпусини оригинал болид билан боғлиқлиги йўқ. Ҳатто пропорциялар борасида ҳам: уни худди икки томондан сиқиб қўйишгандек. Шу билан бирга, унинг тумшуқ қисми олдинга чўзилган бўлиб, унда кичик юкхона, олд спойлер, орқа антиқанот ва ягона ҳайдовчи ўриндиғи орқасида ҳаво панжараси жойлашган.

Фото: CARakoom
Болидда «Запорожец»нинг кўп нарсаси йўқ — ҳайдовчи қаршисидан таниш қурилмалар ва 42 от кучига эга оригинал мотор ўрин олган. Машина нусхаси 2008 йилда яратилган бўлиб, ҳозирда 950 минг рублга (12,3 минг доллар) сотилмоқда.

Фото: CARakoom

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Краснодарда «Запорожец» асосида яратилган «Formula-1» болиди сотувга қўйилди