1 819
Ўзбекистонга қон таҳлиллари натижаларини уч дақиқада чиқариб берувчи 5 дона мобил техника келтирилди
Германиянинг нуфузли Роберт Кох институтининг тажрибали мутахассисларидан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз шифокорларига яқиндан кўмак бериш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб туришибди. Ушбу делегация раҳбари Гералд Рипбергернинг юртимиздаги пандемик вазият борасидаги фикрлари билан қизиқдик:
"Коронавирусга қарши кураш чораларига давлат даражасида эътибор берилиши, вируснинг тарқалишини бирмунча жиловлай олишга имкон берганига гувоҳ бўлдик. Инфекцияга чалинган беморларни даволаш стандартлари ва протоколнинг охирги — еттинчи нашрини ҳам кўздан кечирдик. Айрим жиҳатларни инобатга олмаганда, Германияда “COVID-19” билан касалланганларни даволаш протоколининг охирги нашридан фарқ қилмайди.
Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг тажрибаси шундай мураккаб вазиятда халқаро ҳамкорликнинг ўрни беқиёс эканини исботламоқда. Ушбу касалликни даволаш бўйича йиққан бир неча ойлик тажрибамизни бўлишиб биз биргаликда ҳаракат қилишимиз жуда муҳим.
Шошилинч тиббий хизмат соҳаси вакили сифатида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази билан танишишга қизиққанимда унинг биносининг конструкцияси, архитектураси, реанимация бўлимларининг тузилиши Германиянинг клиникаларига ўхшаб кетишини сездим. Суриштирсам, ушбу марказ немис модели бўйича қурилган экан. Бу ерда кўрсатилаётган хизмат даражаси ҳам юқори экани бизни қувонтирди.
Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга коронавирус инфекцияси билан касалланган, реанимация бўлимларида сунъий нафас бериш аппаратида ётган беморларнинг қон таҳлиллари натижаларини уч дақиқа давомида чиқариб берувчи 5 дона мобил техникани тақдим этдик. Бу ускуна ёрдамида шифокорларингиз беморларга янада тезкор тиббий ёрдам бера оладилар, деган умиддамиз", дейди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”