Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Жанубий Кореянинг Сежон университети тадқиқот гуруҳи янги турдаги қувватлантиргич устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Бунга қадар ҳам турли давлатларнинг олимлари масофадан туриб қувватлантириш функциясини тажрибадан ўтказаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди, бироқ бу сафар олимлар яхши натижага эришган кўринади. Таъкидланишича, тадқиқотчилар Жанубий Корея ва халқаро патент ташкилотларига ариза топширган бўлиб, ҳозирда қурилманинг тижоратлаштириш босқичига тайёрланмоқда.
Смартфонни кучли инфрақизил нурланиш ҳисобига қувватлантириш мумкин. У эса, ўз навбатида, ярим ўтказгичли оптик кучайтиргич ҳисобига генерацияланади. Афтидан, қурилма бир-икки метр узоқликдан туриб ҳам ишлай олади, бунда энергия йўқолиши бўлмайди ёки минимал кўрсаткични ташкил этади. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида бир нечта электрон қурилмани қувватлантириш мумкин бўлади.
Технология хавфсиз: инфрақизил симсиз қувватлантиргич электромагнит тўлқинларни ҳосил қилмайди, бу эса инсон организмининг электромагнит нурланишдан ҳимояланишини кафолатлайди.
Бу каби қувватлантиргич замонавий симсиз муқобилларидан самарали бўлиши мумкин. Масалан, Apple’нинг MagSafe Duo симсиз қурилмаси ҳатто iPhone’ни тўлиқ қувват билан қувватлантира олмаяпти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”