Фото: GizmoChina
Инсайдерлар олдинроқ iPhone 14 Pro янги датчик билан тақдим этилиши тўғрисида хабар берганди, афтидан 2022 йилги линейкада у пайдо бўлмайди. Перископик телеобъектив 2023 йилги iPhone’ларга ўрнатилиши кутилмоқда, деб хабар беради GizmoChina.
Перископик камералардан ҳозирда бошқа брендларнинг смартфонларида кенг фойдаланилмоқда. Масалан, Huawei P30 Pro’га бу каби модуль 2019 йилда ўрнатилган. Apple ўз смартфонларга перископни ҳеч қачон қўшмаган, бироқ компаниянинг бу борадаги миш-мишлари бир неча йилдан бери бор. Энди эса у ҳақиқатга айланишни бошлади.
The Elec нашри маълумотларига кўра, Жанубий Кореянинг Jahwa Electronics компанияси оптик барқарорлаштиргич узатмаларини ишлаб чиқариш бўйича янги заводни қуришга 155 миллион доллар сарфлайди. Ишлаб чиқариш линияси Apple буюртмалари учун махсус қурилмоқда ва узатмалардан узоқ фокусли объективларда, смартфонларда эса перископларда фойдаланилади.
Перископик телеобъектив смартфон объективида узоқ масофада фокусни таъминлайди. Бундай камераларга датчикни линза остига бевосита жойлаштириш ўрнига призма ва махсус акслантирувчи кўзгу ҳамда ёруғликни сенсорга йўналтиришдан фойдаланилади. Суратга олиш вақтида датчик тасвирни 5 ёки 10 карра оптик яқинлаштириб, унинг сифати йўқолмаслигини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди