Эндокрин тизим гормонлар ишлаб чиқарадиган ва организмда содир бўладиган ҳаётий жараёнларни тартибга соладиган ички секреция безлари марказидир. Қалқонсимон без асаб ва иммун тизимлари билан боғлиқ ҳолда ишлайди.
Фото: Flestone
Бу жараёнларнинг бузилиши жиддий касалликларга олиб келади. Касаллик кучайиб кетмасидан аввал эндокринолог шифокор билан маслаҳатлашиш, унинг салбий оқибатлари олдини олиш зарур.
Қуйидаги аломатлар қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолардан дарак беради:
- бўйин олд қисмида ноқулайлик ҳис қилиш;
- томоқда шиш пайдо бўлиши;
- чарчоқнинг кун сайин кучайиб бориши, заифлик;
- титроқ, юрак тез уриши;
- кўп терлаш ёки аксинча терининг қуруқлашиб кетиши;
- тана вазнининг кескин ортиши ёки камайиши;
- апатия, депрессия, жаҳлдорлик ва асабийлик кузатилиши;
- сочлар тўкилиши ёки танада ортиқча туклар пайдо бўлиши;
- юзга бесабаб ҳуснбузарлар тошиши;
- оғиз бўшлиғининг қуриши, доимий чанқоқ;
- тез-тез бош оғриши ва уйқусизлик.
Юқоридаги белгилардан бир нечтаси кузатилиши қалқонсимон безнинг дисфункцияси ва эндокрин тизимда бузилишларни англатиши мумкин.
Фото: Imhub
Қалқонсимон без функциясининг бузилиши жиддий оқибатларига, жумладан: ҳайз даврининг кескин ўзгариши, бепуштлик, либидонинг пасайиши, аменорея (6 ойдан ортиқ муддат ҳайз кўрмаслик) каби нохуш аломатларга олиб келади. Шунинг учун ўз вақтида шифокор кўригидан ўтиб туриш, соғлиққа ғамхўрлик қилиш ниҳоятда муҳимдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”