
Ўзгидрометнинг расмий маълумотига кўра, жорий йилнинг 28 майидан 2 июнига қадар Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёғингарчиликнинг кўпайиши натижасида сел ва сув тошқинлари хавфи ошиши мумкин. Хусусан, тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқаролар, сайёҳлар ҳамда йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралмоқда.
Мутахассислар билдиришича, сел ва тошқин ҳолатлари республиканинг асосий тоғ ҳудудларида кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Қуйида хавф кучайиши мумкин бўлган ҳудудлар келтирилган:
- Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
- Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробод туманлари;
- Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
- Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;
- Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
- Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
- Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
- Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;
- Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.
Маҳаллий ҳокимият органлари аҳолини хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда. Тоғли ҳудудларда дам олиш, сайр ёки саёҳатни режа қилган фуқаролар барча эҳтиёт чораларини кўришлари талаб этилади. Шунингдек, ҳайдовчилардан сел хавфи бор йўлларда эҳтиёт билан ҳаракатланишлари сўралмоқда.
Об-ҳаво шароити кескин ўзгариб бораётган бу кунларда барча юртдошларимиздан масъулият ва ҳушёрлик сўралади. Табиатни енгиш мумкин эмас, аммо эҳтиёт чоралари билан хавфни камайтириш ҳар биримизнинг қўлимизда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар