Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш берди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзгидромет 6–7 ва 9–11 ноябр кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли республиканинг 9 та вилоятидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел ҳамда сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
- Хавфли ҳудудлар қаторига Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туман ҳамда шаҳарлари киритилган.
Жорий йилнинг 6–7 ва 9–11 ноябрь кунлари кутилaётган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг бир қатор тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳамда сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет махсус огоҳлантириш билан чиқди.
Маълум қилинишича, ёғингарчиликлар натижасида тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхатига 9 та вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарлари киритилган.
Жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларида, шунингдек, Ангрен ҳамда Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманларида, шунингдек, Хонабод шаҳрида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, ушбу жойларда дам олаётган фуқаролар ҳамда тоғли йўллар орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Шунингдек, республика ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли ҳам бор. Бу эса пастқам ҳудудлар ва аҳоли яшаш жойларини сув босишига сабаб бўлиши мумкин.
Фуқаролардан об-ҳаво шароитини инобатга олиш, эҳтимолий хавфли ҳудудларда эҳтиёт бўлиш ва зарур хавфсизлик чораларига амал қилиш сўралади.






























Изоҳлар 0
…