Ўзгидромет 8 та вилоятда сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди

13 ноябрь куни кутилаётган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сел келиши ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш эълон қилди.
Хабарга кўра, хавф республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кузатилиши кутилмоқда. Жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳри.
Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланадиган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралган.
Бундан ташқари, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар































Изоҳлар0
…