Бухоро шаҳрида солиқ органи ходими хизмат ваколатидан четга чиқиб, пора олаётган вақтида қўлга олинди.Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига таянган ҳолда. Ҳолат хусусий корхона шаклидаги МChJ фаолияти билан боғлиқ.
2024-йил ноябрь-декабрь ҳамда 2025-йил январ-феврал ойлари учун мазкур МChJ томонидан айланишдан олинадиган солиқ ва даромад солиғи бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатда топширилмаган. Шу сабабли, Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортиш қарори чиқарилган ва ушбу қарор асосида МИБ Бухоро шаҳар бўлими ижро иши очган.
Кейинчалик эса Бухоро шаҳар жиноят ишлари бўйича суди мазкур МChJга нисбатан қўлланган жазони бекор қилган. Бу билан бирга, МChJ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқ ҳам олиб ташланиши керак эди.
Аммо, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси шоъбаси бош инспектори суд қарори мавжуд бўлишига қарамай, ушбу тақиқни бекор қилиш эвазига МChJ раҳбаридан 400 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Белгиланган жойда пулни олаётган вақтида у ДХХ ва ИЖҚК Бухоро вилоят бошқармалари томонидан ушланган.
Расмий маълумотга кўра, инспекторга нисбатан жиноят иши очилган ва айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ваколатли органлар томонидан ҳолат тўлиқ ўрганилмоқда.
Давлат хизматларида очиқлик ва ҳалоллик тамойиллари асосий мезон этиб белгиланган бўлиб, бундай суиистеъмол ҳолатларига қатъий ҳуқуқий баҳо берилиши таъкидланди. Энди инспектор қилган ҳаракати учун қонун олдида жавоб беради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!