Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнат ёшида?

Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнат ёшида?

Ўзбекистон аҳолисининг 21,7 миллион нафари меҳнатга лаёқатли ёшда экани маълум бўлди. Бу кўрсаткич аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларида қайд этилган.

Меҳнат ёшидаги фуқаролар жами аҳолининг 55,7 фоизини ташкил қилмоқда. Бу мамлакат демографик таркибида ишлаш ёшидаги аҳоли салмоғи юқори эканини кўрсатади.

Меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар сони 12,5 миллион нафарга тенг. Уларнинг аҳоли таркибидаги улуши 32 фоизни ташкил этади.

Катта ёшдаги аҳоли сони эса 4,8 миллион нафар бўлиб, умумий кўрсаткичнинг 12,3 фоизига тўғри келади.

Рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда жами 39 миллион 47 минг 321 нафар аҳоли яшайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар