Педагогларнинг фарзандларига катта имтиёз: контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади

Педагогларнинг фарзандларига катта имтиёз: контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида кундузги бакалавриатда таҳсил олаётган педагоглар фарзандлари учун янги имтиёз жорий этилади. Улар тўлов-контракт суммасининг 30 фоизини чегирма асосида тўлаш имкониятига эга бўлади.

Янги тартибга кўра, имтиёз педагогнинг ҳар бир фарзанди учун алоҳида қўлланилади.

Бироқ чегирма барча таълим муассасалари ва контракт турларига татбиқ этилмайди.

Имтиёз қуйидагиларга берилмайди:

-олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари;

-хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари;

-нодавлат ОТМлар;

-қўшимча ва табақалаштирилган контрактлар.

Имтиёздан қандай фойдаланилади?

Чегирмани олиш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза топшириш керак.

Педагогнинг фарзанди экани “Рақамли ҳукумат" тизими орқали тасдиқланса, чегирма автоматик равишда қўлланилади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар