date

Lactalis Ўзбекистондан ҳам Picot болалар аралашмасини қайтариб оляпти

Lactalis Ўзбекистондан ҳам Picot болалар аралашмасини қайтариб оляпти

Франциянинг йирик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Lactalis Ўзбекистонда ҳам сотилган чақалоқлар учун мўлжалланган сут маҳсулотларининг айрим партияларини қайтариб олмоқда. Қайтариб олиш ишлари жами 18 та мамлакатни қамраб олаётгани билдирилган.

Компания маълумотига кўра, дорихона ва супермаркетларда сотилган Picot брендига тегишли 6 та партия назорат остига олинган. Хомашё таркибида бактериал келиб чиқишга эга сереулид токсини аниқлангани айтилади. Ушбу модда болаларда қусиш ва ич кетиш каби аломатларни келтириб чиқариши мумкин.

Қарор Франциядаги болалар овқатланиши бўйича профессионал уюшма огоҳлантирувидан сўнг қабул қилингани қайд этилди. Хавф омега-6 АРА ингредиенти билан боғланаётгани, у халқаро етказиб берувчидан олингани ҳам қўшимча қилинди. Мутахассислар ота-оналарни қадоқдаги партия рақамларини синчиклаб текширишга, шубҳали маҳсулотни ишлатмасликка ва расмий изоҳларни кузатиб боришга чақирмоқда; зарур бўлса шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Lactalis Ўзбекистондан ҳам Picot болалар аралашмасини қайтариб оляпти