
Вилоят ҳокимининг фармойиши билан Наманган шаҳридаги транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликни бартараф этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл қопламалари ва транспорт тўхташ жойларини таъмирлаш ишларини якунлаш мақсадида «Дамас» русумли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди. Бу ҳақда Uz24.uz хабар беради.
Жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб ҳар куни соат 7.00 дан 20.00 га қадар «Темир йўл вокзалидан А. Навоий кўчаси орқали Чорсу бозоригача» ҳамда «Темир йўл вокзалидан А. Темур ва Б. Машраб кўчалари орқали Чорсу бозоригача» махсус транспорт воситаларидан (101, 102, 103, 104 ва 105) ташқари «Дамас» ҳаракатланишига йўл қўйилмайди.
Белгиланган йўналишларда «Исузи» русумли автобусларининг жадвал асосида мунтазам ҳаракатланиши таъминланади.
Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 октябрига қадар шаҳарда йўловчилар ташиш транспортида йўл кира ҳақи учун нақд пулсиз ҳақ тўлаш тизими жорий этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар