Ўзгидромет: Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 5-октябр куни Ўзгидромет прогнозига кўра, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
- Тошкентда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик бўлмайди.
- Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир баъзи жойларда кучли бўлиши прогноз қилинган.
Ўзгидромет 5 октябрь, бугунги кун учун об-ҳавоси прогнозини маълум қилди.
Прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан соатига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9–11 даража, кундузи эса 17–19 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 14-19 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…