Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Ўзгидромет мамлакат бўйлаб ҳафта давомида кутилayotgan об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Маълум қилинишича, бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ёғингарчилик бўлмайди.

Кундузи ҳаво ҳарорати асосан 18–21 даража илиқни ташкил этади. Мамлакатнинг шимолий ва жанубий ҳудудларида эса ҳарорат 23–26 даражагача кўтарилади.

Эртага 13 октябрь куни Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 22-25 даража, жанубда 27-30 даража бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 12-13 октябрда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. 12 октябрь куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 19-21 даража бўлади. 13-16 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 12-15 даража, кундуз кунлари 22-25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар