«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК КLIA Awards 2016 мукофотини қўлга киритди

  • 10 октябрь 2017, 17:13
  • 3 997
  • Ўзбекистон
  • «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК КLIA Awards 2016 мукофотини қўлга киритди
    Куала-Лумпур (Малайзия) халқаро аэропортининг Sama Sama Hotel KL меҳмонхонасида ўн иккинчи KLIA Awards мукофотининг топширилиш маросими бўлиб ўтди, унда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Йўловчилар ташиш бўйича Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши хорижий авиакомпанияси» йўналиши бўйича ғолиб деб топилди, деб хабар берди UzDaily.

    Мукофотни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК вакилларига Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия аэропортлари ассоциацияси бошқарувчиси Датук Бадлишам Газали топширди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекитоннинг миллий авиакомпанияси Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб KLIA халқаро аэропортига Boeing 787 Dreamliner’и ёрдамида мунтазам парвозларни амалга оширган.

    Эслатиб ўтамиз, KLIA Awards мукофотининг топширилиш маросими ҳар йили Малайзия аэропортлари маъмурияти — Malaysia Airports Holding Berhad томонидан ўтказилади.

    Жорий йилда KLIA Awards 2016 мукофотини топшириш маросимида доимий номзодлардан ташқари бир нечта янги авиакомпаниялар ҳам иштирок этди, жумладан, Himalaya Airlines, Thai Smile Airways, US Bangla Airlines, JC Combodia, Cathay Dragon ҳамда Batik Air Indonesia.

    Шунингдек, KLIA Awards 2016 маросимида учта янги йўналишлар ҳам жорий этилди — Марказий Осиёда секторлар бўйича (йўловчи ташиш) йил авиакомпанияси, йилнинг энг яхши давлат агентлиги, йилнинг энг яхши кичик ва ўрта корхоналари.

    «Йилнинг энг яхши хорижий авикомпанияси» йўналиши бўйича мукофотни Emirates авиакомпанияси, юк ташиш бўйича эса Cathay Pacific Airways авиакомпанияси қўлга киритди. AirAsia яна бир бор Low Cost Airline of the Year билан тақдирланди, «Йилнинг кенг истиқболли янги хорижий авикомпанияси» мукофотига VietJet Air, «Жадвалдаги парвозларни энг яхши амалга оширган» мукофотига эса Silk Air лойиқ топилди.

    Манба: Daryo.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК КLIA Awards 2016 мукофотини қўлга киритди