Мирзиёев мактаб таълими тизимини кескин танқид қилиб, муҳим топшириқларни берди

3 дақиқа ўқиш5.5K
Мирзиёев мактаб таълими тизимини кескин танқид қилиб, муҳим топшириқларни берди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Президент соҳа олдида яна кўплаб вазифалар тургани, дарсликлар таъминоти, таълим дастурлари сифати, ўқитувчилар билим ва малакасини ошириш, кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш, чет тилларини ўқиш имкониятини кенгайтириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.

Халқ таълими тизимида ўқув жараёнини автоматлаштириш, ўқувчиларни мактабга қабул қилиш ва кўчириш хизматларини электрон шаклга ўтказиш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий мактаблар ташкил этиш суст бораётгани қайд этилди.

Йиғилишда шу йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, айни пайтда мактаб ўқитувчиларининг билими ва малакаси талабга жавоб бермайди. Тизимдаги 422 мингдан ортиқ педагогнинг 65 минг нафари ўрта махсус маълумотли. Атиги 11 минг нафар ўқитувчи олий тоифали.

Айни пайтда 3 мингдан ортиқ педагог кадрларга реал эҳтиёж мавжуд. Жумладан, инглиз тили, рус тили ва адабиёти, бошланғич синф, информатика, математика фанлари ўқитувчилари етишмайди.

Шунинг учун Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигига вакант лавозимларга педагогларни жалб қилиш, чекка ҳудудларга бориб ишлайдиган ўқитувчиларни рағбатлантириш ва малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Ўқув-методик ва дарсликлар сифатини ошириш ҳам долзарб масалалардан. Ўқув йили бошланганига 2 ой тўлган бўлса-да, 3-, 5-, 8-синф ўқувчилари учун 33 мингдан зиёд дарслик етишмайди. Дарсликларда хатоликлар кўплиги ҳам ачинарлидир. Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда мактаблар биноси, уларнинг моддий-техник базаси ҳолатига ҳам эътибор қаратилди.

Мактабларда 11 йиллик тизимга ўтилгач, ўқувчилар сони 1 миллионга ортган. Бугунги кунда 138 та мактаб филиали ўз биносига эга эмас, 55 та филиалда ўқувчилар сони меъёридан юқори.

Инвестиция дастури доирасида 35 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш керак. 5 мингдан зиёд физика, кимё ва биология ўқув-лаборатория жиҳозлари, 43 минг тўплам ўқув мебели зарур.

Президент белгиланган мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан уларни жиҳозлаш кераклигини таъкидлади.

Ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда мактабларда билим бериш ва ўзлаштириш даражаси бугунги замон талабларига мос эмаслиги танқид қилинди. 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш ишлари қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.

“Мамлакат бўйича синфларда ўқувчилар сони ўртача 23, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 40 нафарни ташкил этади. Бизда ҳар 13 ўқувчига битта ўқитувчи тўғри келади, ривожланган давлатларда бу 10 нафардан ошмайди. Синфларда ўқувчилар сонини, ҳафталик дарс юкламасини камида 5-10 фоизга тушириш керак”, - деди давлат раҳбари.

Умумтаълим мактабларида ахборот технологияларининг жорий этилишини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Мисол учун, баъзи мактабларда информатика фани ҳали ҳамон эски дастурлаш тили асосида ўтилмоқда, бир қатор компьютер жиҳозлари яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Шу боис, мактабларда компьютер билан таъминланганлик даражасини танқидий ўрганиб, уларни жиҳозлаш бўйича аниқ манзилли дастурлар ишлаб чиқиш, информатика фанини ўқитишнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

Мамлакатда хорижий тажриба асосида хусусий мактабларни ривожлантириш истиқболли вазифалардан экани қайд этилди.

Йиғилишда мактабларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг бориши ҳам муҳокама қилинди. Халқ таълими ва Молия вазирликлари маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 2 ҳафта муддатда мактабларни куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрлаш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?