15:10 / 21.10.2017
5 301

Польшада Собиқ Совет иттифоқи даврига оид ҳайкалларни олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилинди

Польшада Собиқ Совет иттифоқи даврига оид ҳайкалларни олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилинди
Қонун 21 октябрь санасидан кучга киради. Унда тоталитар тузум тарғиботига оид юзлаб ҳайкалларни бир йил ичида олиб ташлаш кўзда тутилган.

2016 йилнинг апрель ойидан бошлаб Польшада “Коммунизм ёки бошқа тоталитар тузум тарғиботини чеклаш” ҳақидаги қонун кучга кирган бўлиб, унга кўра кўча, мактаб, касалхоналарни коммунизм ҳамда тоталитар тузум қаҳрамонлари исми билан аташ тақиқланган эди. Эндиликда ёдгорлик, мемориал объектлар, колонна, бюст, ёдгорлик тошлари, ҳотира тахталари, ёзув ва белгилар ҳам олиб ташланади.

“Кўпчиликнинг кўзидан нари бўлган қабристонларга ўрнатилган ёдгорлик, санъат намуналари, илмий мақсадда ишланган объектларни эса мустасно ҳолатида олиб қолиш учун рухсат берилди, деб ёзади “Rbc.ru”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польшада Собиқ Совет иттифоқи даврига оид ҳайкалларни олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилинди