16:28 / 13.12.2017
6 307

Порошенко Саакашвилига бош вазир лавозимини таклиф қилган

Порошенко Саакашвилига бош вазир лавозимини таклиф қилган
Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенко унга Украина бош вазири лавозимини эгаллашни таклиф қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

“У (Порошенко – таҳр.) Яценюкга (Украинанинг собиқ бош вазири – таҳр.) мен кейинги бош вазир бўлишим ҳақида имлаган, бироқ мен бундан хабар топганимдан кейин “Петр Алексеевич, наҳотки шуни сиз айтаяпсиз? деб айтганимда, у: “Нимага йўқ экан?” деб жавоб қилган. Мен унга: “Йўқ!” деб жавоб қайтарганман”, деб эслаб ўтди воқеани Саакашвили.

Аввалроқ Саакашвили телеканал эфирида Украина бош вазири бўлишга тайёрлигини ва унда президент бўлиш иштиёқи йўқлигини айтиб ўтганди. “Мен Украинада нормал ҳукумат бўлиши учун жавобгарликни ўз зиммамга олишга тайёрман. Мен ҳеч қачон, ҳеч қандай вазиятда президентлик учун курашмайман. Украина президентлари, фикримча, бу ерда туғилиб-ўсган украиналиклар бўлишлари керак”, деб айтганди Саакашвили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко Саакашвилига бош вазир лавозимини таклиф қилган