23:59 / 10.01.2018
6 869

Россиялик 3 ёшли болакай касалхона остонасида вафот этди

Россиялик 3 ёшли болакай касалхона остонасида вафот этди
Россиянинг Ижевск шаҳридаги касалхоналарнинг бирида педиатр қабулига келаётган чоғида вафот этган икки ёшли болакай ўлими юзасидан текшириш ишлари бошлаб юборилди.

Хабарда айтилишича, боланинг тана ҳарорати кўтарилиб, 30 декабрдан буён йўтал ҳолати кечган. Шундан сўнг ота-она икки бора шаҳар касахонасига мурожаат қилишган, аммо шифокорларнинг тавсиялари иш бермаган.

Бемор болакайнинг онаси уни предиатр қабулига учинчи бор олиб келган. Бола касалхонага кириб келишда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, ҳудудга тез тиббий ёрдам хизмати гуруҳи чақирилган. Аммо болани сақлаб қолиш учун амалга оширилган тадбирлар натижа бермади ва бемор ҳаёт билан видолашди.

Айни пайтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Ўлим сабаби эса пневмония деб таҳмин қилиняпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик 3 ёшли болакай касалхона остонасида вафот этди