23:58 / 15.02.2018
4 527

Флорида жанубидаги мактабда отишма юз берди, 17 киши ҳалок бўлди

Флорида жанубидаги мактабда отишма юз берди, 17 киши ҳалок бўлди
Флорида жанубидаги Паркланд шаҳрида жойлашган мактаблардан бирида отишма юз берди. Маҳаллий шериф баёнотига кўра, камида 17 киши ҳалок бўлди.

Айрим ОАВнинг таъкидлашича, жароҳат олганлар сони 50 кишига етиб қолди. Аммо бу рақам расман тасдиқланганича йўқ. Мактаб биноси олдига полиция ва тез ёрдамнинг кўплаб машиналари етиб келди. Ҳужум қилган шахс ушланди. У мазкур мактабда таълим олган, аммо айрим муаммолар туфайли мактабдан ҳайдалган 19 ёшли Николас Круз бўлиб чиқди. 12 киши мактаб биносида, 3 киши мактаб ҳовлисида ўлдирилди, 2 киши эса шифохонада вафот этди.

Бундан аввал, 14 февраль куни Мэриленддаги АҚШ Миллий Хавфсизлик Агентлиги қароргоҳида оммавий отишма юз берган эди. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олди, гумондор ҳибсга олинди. Федераль Тергов бюросининг фикрича, ҳодиса терроризм билан боғлиқ эмас. Ҳужум сабаблари ҳақида маълумот тарқатилмади.

Манба: Tnews.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флорида жанубидаги мактабда отишма юз берди, 17 киши ҳалок бўлди