04:00 / 22.05.2020
2 313

Саудия муфтийси ҳайит намозини уйда ўқиш ҳақида фатво чиқарди

Саудия муфтийси ҳайит намозини уйда ўқиш ҳақида фатво чиқарди
Саудия Aрабистони уламолари кенгаши раиси ва Илмий тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи муфтий Aбдулазиз аш-Шайх коронавирус билан боғлиқ вазиятдан кейин бу йилги ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат бериш тўғрисида фатво чиқарди. Бу ҳақда Тошкент Ислом институти сайти хабар берди.

Фатвога кўра ҳайит намози хутбасиз адо қилинади. Намоз икки ракат бўлиб, унда олтита такбир бор. Шунингдек, у фитр садақа ва закотни муносиб бўлган одамларга тақсимлаб бериш ва ҳайит доимгидек хурсандчилик билан нишонлаши кераклигини қўшимча қилди.

Уламолар кенгашининг аъзоси шайх Aбдул Салом Aбдуллоҳ Сулаймон ҳайит намозини ёлғиз ўқимай, оила аъзолари бўлса, уларнинг ҳамроҳлигида адо қилишлари мумкинлигини фатвода билдириб ўтди.

Шунингдек, олимлар ҳайит намозининг вақти қуёш чиққандан сўнг 15-30 минут ўтиши кераклигини айтадилар. Ҳайит намозининг вақти пешин намозидан олдин тугайди.

Барча мазҳабларга кўра, қуёш чиқаётган вақтда ҳайит намозини ўқиш мумкин эмас. Шундай қилиб, қуёш чиққандан 15-30 минут кейин намоз ўқилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саудия муфтийси ҳайит намозини уйда ўқиш ҳақида фатво чиқарди