
Андижон вилояти учун 100 та янги электробус харид қилинади, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Вазирлик маълумотларига кўра, вилоят жамоат транспорти тизими янгиланиб, электробуслар билан бойитилади. Бундан ташқари, ҳудудда буткул брутто-контракт тизими жорий этилиши режалаштирилган.
Маълум бўлишича, делегация аъзолари Lanzhou Guangtong Nev Energy Automobile ва Guangtong компаниялари билан электробус ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва бошқа масалалар бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, шартномаларни имзолаш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар