
Voyah Free.
Хитойда 2024 йилда сотилган автомобилларнинг сифат рейтинги эълон қилинди. Ушбу рейтингда машиналарнинг сифати турли нуқсонлар ва бузилишлар сони бўйича баҳоланди. Бунда ҳар бир брендга жарима баллари берилган бўлиб, камроқ балл йиғган автомобиль ишончлироқ ва сифатлироқ ҳисобланади.
Рейтингда биринчи ўринни Dongfeng давлат концернига тегишли бўлган премиум бренд Voyah эгаллади. Ушбу марка машиналари энг кам нуқсон ва бузилишлар билан 153 жарима баллини йиғди.
Иккинчи ўрин ҳам Dongfeng концерни билан ҳамкорликдаги Dongfeng Honda автомобилларига тегишли бўлди — 156 балл. Учинчи поғонада эса жаҳонга машҳур Volvo бренди жойлашган бўлиб, у 157 балл йиққан.
Рўйхатнинг тўртинчи ўрнини GAC Hyptec автомобили 158 балл билан эгаллаган бўлса, бешинчи ўринга Great Wall концернининг Wey премиум бренди (160 балл) муносиб топилган.
Топ-10 рейтингга кирган бошқа сифатли брендлар орасида GAC Trumpchi (161 балл), GAC Aion (162 балл), Jetta (163 балл), Changan Nevo (167 балл) ва YangWang (170 балл) автомобиллари ҳам бор.
Қизиғи шундаки, Хитойнинг энг машҳур ва Tesla брендининг асосий рақиби бўлган BYD атиги 26-ўринни эгаллаб, 191 балл йиғган.
Ўзбекистонда ҳам яхши танилиб қолган машҳур брендлар — Chery, Haval, Geely ва Changan рейтингда анча паст ўринларда қолиб кетди. Масалан, Chery 51-ўринни (224 балл), Haval 42-ўринни (210 балл), Geely 27-ўринни (192 балл), Changan эса 30-ўринни (194 балл) эгаллаган.
Бу рейтинг Хитой бозорида сифатли ва ишончли автомобиллар харид қилишни режалаштираётганлар учун муҳим йўлкўрсаткич бўлиб хизмат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар