date
views 341

General Motors қарийб 900 минг автомобилини чақириб олмоқда

General Motors қарийб 900 минг автомобилини чақириб олмоқда
General Motors (GM) компанияси АҚШда 877 мингга яқин пикап ва катта ўлчамли йўлтанламас автомобилларни қайта чақириш кампаниясини бошлади, деб Kursiv Media сайти хабар берди. Бу қарор 6,2 литрли V8 двигателларда аниқланган ишлаб чиқариш нуқсонлари билан боғлиқ. Ушбу нуқсонлар автомобил ҳаракатда бўлган пайтда моторнинг тўлиқ ишдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Қайта чақирилаётган транспорт воситалари орасида 2021–2024 йилларда ишлаб чиқарилган Cadillac Escalade, Escalade ESV, Chevrolet Silverado 1500, Suburban, Tahoe, GMC Sierra 1500, Yukon ва Yukon XL моделлари бор. Улар барчаси L87 турдаги V8 двигатели билан жиҳозланган.

Америка Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий бошқармаси (NHTSA) томонидан ўтказилган суриштирув натижасида моторлардаги муаммоларнинг оммалашгани аниқланган. Асосий сабаб – ишлаб чиқариш жараёнида двигателнинг ички қисмлари, айниқса, кранк вали ва шатунлардаги шикастланишдир.

Кампания доирасида автомобиллар бепул техник кўрикдан ўтказилади. Агар муаммо аниқланмаса, 0W-40 синтетик мой қуйилиб, мой фильтри ва қопқоғи алмаштирилади. Муаммо мавжуд бўлса, двигател капитал таъмирланади ёки янгисига алмаштирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » General Motors қарийб 900 минг автомобилини чақириб олмоқда