Тошкент марказида Damas ва Cobalt ёниб кетди

6 май куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Садиқ Азимов кўчасида, 145-сонли мактаб яқинида Damas автомобили ёниб кетди, деб NOVA24.uz хабар берди. Олов ёнда турган Cobalt автомобилига ҳам тарқалди. Гувоҳлар мустақил равишда ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилишди, баъзилар эса яқиндаги машиналарни олиб чиқишга уринди.
Соат 12:22 да ёнғин ҳақида хабар тушди. Қутқарувчилар 6 дақиқа ичида етиб келишди ва 4 дақиқа ичида ёнғинни ўчиришди. Ҳеч ким жабрланмади. Damas деярли тўлиқ ёниб кетди, Cobalt эса зарар кўрди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Соат 12:22 да ёнғин ҳақида хабар тушди. Қутқарувчилар 6 дақиқа ичида етиб келишди ва 4 дақиқа ичида ёнғинни ўчиришди. Ҳеч ким жабрланмади. Damas деярли тўлиқ ёниб кетди, Cobalt эса зарар кўрди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…