
Ўзбекистонда «чиройли» авторақам 422,3 миллион сўмга сотилди, деб хабар берди Upl.uz. Аукциондаги бошланғич нарх 1,9 миллион сўм бўлиб, якуний нарх ундан анча юқори бўлди.
Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси маълумотларига кўра, 2 май куни ўтказилган аукционда 752 та давлат авторақами сотилди. Шулардан 707 тасини жисмоний шахслар, 45 тасини юридик шахслар харид қилди. Савдо ғолиблари авторақамни расмийлаштириш учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига мурожаат қилишлари керак.
Аввалроқ, «чиройли» авторақамларга бўлган талаб ортиб, 2024 йилда 195 мингта комбинация сотилгани маълум қилинган эди. Энг қиммат авторақам 965,3 миллион сўмга сотилган.
Чиройли АвторқамАвторақам СотилишиСавдо ҒолиблариАукцион НархлариЎзбекистон РеспубликасиЙўл Ҳаракати Хавфсизлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар