date
views 28

Renault Clio 2025: Янги авлоднинг тасвирлари пайдо бўлди

Renault Clio 2025: Янги авлоднинг тасвирлари пайдо бўлди
Renault ўзининг машҳур Clio моделининг янги авлодини ишлаб чиқмоқда, деб Daily-Motor.ru хабар берди. 35 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган ушбу модель жиддий дизайн ўзгаришлари ва гибрид технологиялар билан янгиланмоқда.

Яқинда Clio'нинг янги авлоди бўйича расмий бўлмаган рендер тасвирлари интернетда пайдо бўлди. Италиянинг Quattroruote портали тайёрлаган ушбу рендерда Clio сезиларли даражада янгиланган кўринишда акс этган.

Янги Clio “юмшоқ” ва тўлиқ гибрид вариантларда тақдим этилиши кутилмоқда. Энг юқори тоифадаги моделларда 160 от кучига эга E-Tech гибрид тизими бўлиши мумкин.

Моделнинг расмий тақдимоти 2025 йилга режалаштирилган, аниқ сана эълон қилинмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Renault Clio 2025: Янги авлоднинг тасвирлари пайдо бўлди