
Интернетда Chevrolet Corvette C8 прототипининг илк суратлари пайдо бўлди, деб SpeedMe.ru хабар берди. Машина чиқинди ўлчов ускуналари билан жиҳозланган ва Z06 Carbon Aero қанотига эга.
Журналистлар фикрига кўра, бу Corvette Grand Sport’нинг дастлабки прототипи ёки гибрид E-Ray’нинг тажриба куч қурилмаси бўлиши мумкин. Бошқа тахминларга кўра, капот остида 6.2 литрли LT2’ни алмаштирадиган янги Small Block V8 мавжуд.
GM аввалроқ Flint заводини модернизация қилиш учун $579 млн ажратганини эълон қилган. Янги мотор аввал Silverado ва Sierra 2027 моделларида, кейинчалик Tahoe, Suburban, Yukon ва Escalade’да қўлланилиши кутилмоқда.
Компания 2026 йилда Corvette янгиланиши ҳақида расман маълум қилмаган, аммо 2027 йилда намойиш этилиши эҳтимоли юқори. Янги мотор V8 (90°) ва pushrod тизимини сақлаган ҳолда, куч, ёқилғи самарадорлиги ва жавоб беришда 10–12% яхшиланишни ваъда қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар