УзАуто Моторс фоизсиз рассрочка муддатларини узайтирди

1 дақиқа ўқиш990
УзАуто Моторс фоизсиз рассрочка муддатларини узайтирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • УзАуто Моторс АЖ Капиталбанк билан ҳамкорликда бир қатор автомобиллар учун фоизсиз муддатли тўлов шартларини узайтирди.
  • Янгиланган имконият Дамас, Лабо, Chevrolet Каптива, Chevrolet Оних ва Траккер моделларига тааллуқли ҳисобланади.
  • Жумладан, Дамас ва Chevrolet Каптива автомобилларини 34 ойгача, Лабо моделини 26 ойгача бўлган муддатда харид қилиш мумкин.
  • Шунингдек, Chevrolet Оних ва Траккер автомобиллари учун энг узоқ муддатли тўлов даври 62 ой этиб белгиланди.

UzAuto Motors АЖ Капиталбанк билан биргаликда бир қатор автомобиллар учун фоизсиз муддатли тўлов даврини узайтирди. Янгиланган шартлар Дамас, Лабо, Chevrolet Каптива, Chevrolet Оних ва Траккер моделларига тегишли.

Эълон қилинган маълумотга кўра, Дамас ва Chevrolet Каптива автомобилларини 34 ойгача бўлган муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин. Лабо учун энг узоқ муддат 26 ой, Chevrolet Оних ва Траккер учун эса 62 ой этиб белгиланган.

Дамас ва Chevrolet Каптива бўйича шартлар қуйидагича:

• 25 фоиз бошланғич тўлов, 12 ой ўрнига 15 ой
• 30 фоиз бошланғич тўлов, 15 ой ўрнига 17 ой
• 40 фоиз бошланғич тўлов, 19 ой ўрнига 21 ой
• 50 фоиз бошланғич тўлов, 26 ой
• 60 фоиз бошланғич тўлов, 34 ой

Лабо учун муддатли тўлов шартлари:

• 25 фоиз бошланғич тўлов, 10 ой ўрнига 12 ой
• 30 фоиз бошланғич тўлов, 12 ой ўрнига 13 ой
• 40 фоиз бошланғич тўлов, 15 ой ўрнига 16 ой
• 50 фоиз бошланғич тўлов, 20 ой
• 60 фоиз бошланғич тўлов, 26 ой

Chevrolet Оних ва Траккер учун шартлар:

• 30 фоиз бошланғич тўлов, 36 ой ўрнига 40 ой
• 40 фоиз бошланғич тўлов, 45 ой ўрнига 49 ой
• 50 фоиз бошланғич тўлов, 51 ой ўрнига 62 ой

Харидни расмийлаштириш ва шартлар бўйича қўшимча маълумот олиш учун Chevrolet расмий дилерлик марказларига мурожаат қилиш сўралган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?