
Ўзбекистонда йўл ҳаракатидаги интизомни ошириш, ҳайдовчиларнинг қонунга итоаткорлигини мустаҳкамлаш мақсадида янги тартиб жорий этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 6 май куни қабул қилган қарорига асосан, 1 июндан бошлаб ҳайдовчилар учун “жарима балли” баҳолаш тизими амалга киритилади.
Балллар фақат ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган жарималарга асосан ҳисобланади
Янги тартибга кўра, ҳайдовчига нисбатан жарима баллари фақат Йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган қоидабузарликлар учун белгиланади. Бу жараён тўлиқ E-jarima электрон модули орқали, инсон омилисиз, автоматик равишда юритилади.
Автоматик камералар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳозирча балл берилмайди. Бу борада Ҳукуматга алоҳида хулоса тақдим этиш Ички ишлар вазирлиги зиммасига юклатилган.
Қонунбузарлик қилмаган ҳайдовчи рағбатлантирилади
Тартибда ҳайдовчиларни интизомга чақириш билан бирга, рағбатлантирувчи механизмлар ҳам назарда тутилган. Хусусан: Агар ҳайдовчи 12 ой давомида бирор қоидабузарлик қилмаса, кейинги даврда биринчи мартаги қоидабузарлик учун балл ёзилмайди.
Агар ҳайдовчига балл ёзилганидан кейин 6 ой мобайнида бошқа қоидабузарликка йўл қўймаса, 2 балл унинг ҳисобидан автоматик равишда олиб ташланади.
12 балл — судга автоматик мурожаат ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш
Энг муҳим ўзгаришлардан бири — баллар йиғилиши билан боғлиқ жазо чоралари. Агар ҳайдовчи 12 ой ичида 12 балл тўпласа, у ҳолда:
- Маълумотлар автоматик тарзда судга юборилади,
- Инсон омили аралашмайди,
- Ҳайдовчига SMS орқали огоҳлантириш юборилади.
Қонунга асосан, суд бундай ҳайдовчиларни 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этиши мумкин.
Zamin.uz таҳририяти ушбу тизимнинг жорий этилиши ҳайдовчилар орасида қонунга риоя қилиш маданиятини оширишга хизмат қилиши, йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва инсон омилисиз электрон назорат орқали шаффофликни таъминлашда муҳим қадам эканини таъкидлайди.



Йўл ҲаракатиЖарима БаллиҲайдовчилар ИнтизомиE-jarima ТизимиҚоидабузарлик ЖазосиАвтоматик Назорат Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар