date
views 78

Японияда BMW X7 Black-α Edition сотувга чиқди

Японияда BMW X7 Black-α Edition сотувга чиқди
Японияда BMW компанияси ўзининг энг «наранг» кроссовери — BMW X7 Black-α Edition'ни тақдим этди, деб Daily Motor хабар берди. Бу махсус версия BMW томонидан жуда кам сонда чиқариладиган сериялардан бири бўлиб, фақат Япония бозори учун мўлжалланган.

Автомобил Individual Frozen Black номли эксклюзив мат қара кузов рангини, 22 дюймли M-дискларни ва қайта ишланган, кўркам интерьерни олган.

Салон марказий консолини машҳур япон рассоми Хаттори Идзусай «маки-э» лак техникасида безаган ҳамда «неодим» декор элементларидан фойдаланган. Шунингдек, маҳаллий Kawashima Fabric компанияси тайёрлаган «сув тўлқини» нақшли шерстяной коврик ҳам интерьерни тўлдиради.

Техник жиҳатдан Black-α Edition қуйидаги икки версияда таклиф этилади:
• xDrive40d – 3.0 литрли, 6 цилиндрли дизель двигатели, 340 от кучига эга.
• M60i xDrive – 4.4 литрли, V8 бензинли турбомотор, 530 от кучига эга. Бу версия 0 дан 100 км/соатга 4.6 сонияда тезлашади.

Жами 1000 нусхада чиқариладиган ушбу махсус серия Япония бозорида 16 250 000 иендан 21 400 000 иенгача, яъни тахминан 1 300 000 000 сўмдан 1 712 000 000 сўмгача сотилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Японияда BMW X7 Black-α Edition сотувга чиқди