date
views 103

1 июндан ҳайдовчиларга жарима баллари қўлланилади

1 июндан ҳайдовчиларга жарима баллари қўлланилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил 1 июндан бошлаб ҳайдовчилар учун жарима баллари тизимини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилди, деб Kursiv.uz хабар берди. Ҳужжат Lex.uz сайтида эълон қилинган.

Янги тизимга кўра, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қуйидаги миқдорда баллар белгиланади:

• ДАҲ рақамларисиз ҳаракатланиш — 1 балл
• Сигнал овозини ўзгартириш — 0,2 балл
• Тезликни ошириш — 0,5 дан 2 баллгача
• Хавфли ҳайдаш — 1,5 балл
• Қонунга зид қўвиб ўтиш — 1 балл

Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 ёки ундан ортиқ балл тўпласа, маъмурий баённома расмийлаштирилади. Агар 6 ой ичида ҳеч қандай қоидабузарлик қайд этилмаса, 2 балл олиб ташланади.

Маълумотларни E-jarimaball мобил иловаси, расмий сайт ва давлат хизматлари портали орқали текшириш мумкин бўлади. Ҳар бир балл қўшилганда ҳайдовчиларга SMS хабарнома юборилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 1 июндан ҳайдовчиларга жарима баллари қўлланилади