Баланд мусиқа сабаб тез ёрдамни эшитмаган BYD ҳайдовчиси жазоланди

Баланд мусиқа сабаб тез ёрдамни эшитмаган BYD ҳайдовчиси жазоланди

Тошкент шаҳрида сирена ва махсус чироқлари ёқилган тез ёрдам автомобилига йўл бермаган BYD Song Plus ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритиб, у билан суҳбат ўтказган.

Ҳайдовчи автомобил ойналари ёпиқ бўлгани ва салонда мусиқа баланд янграгани сабаб тез ёрдам машинасининг сиренасини эшитмаганини билдирган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. BYD Song Plus автомобили эса вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мутахассислар ҳайдовчиларни йўлда махсус товушли ва ёруғлик сигналларини ёққан тезкор хизмат транспортларига ўз вақтида йўл беришга чақирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар