
Ford компанияси бошқарув кенгаши раиси Билл Форд, яъни Генри Форднинг набираси, АҚШда электромобилларга субсидиялар камайтирилишига қарши чиқди, деб хабар берди auto.mail.ru.
Мичигандаги конференцияда чиқиш қилган Билл Форднинг сўзларига кўра, агар Конгресс “яшил” транспортга субсидияларни бекор қилса, Мичиган штатида қурилаётган аккумулятор заводи хавф остида қолади. Ушбу заводда 1700 нафар ишчи иш билан таъминланиши режалаштирилган.
«Ҳамма харажатлар қилинганидан сўнг, сиёсатни ўзгартириш — адолатсизлик», — деди Форд.
Унинг таъкидлашича, бу масала сиёсий эмас, балки адолат масаласи. Республикачиларнинг “яшил” сиёсатни бекор қилиш ниятини танқид қилган Билл Форд, сиёсатчилар электромобиллар фойдали деб ҳисобламаслиги мумкинлигини тан олади, лекин:
«Қоидаларни шунчаки ўзгартирманг — биз сармоя киритдик», — деди у.
Qизиқарлиси, бундай фикрда Fordнинг рақобатчилари — General Motors, Hyundai, Toyota ва Volkswagen ҳам бор. Улар ҳам “яшил” имтиёзлар сақланиши керак деб ҳисоблайди.
Ford учун яна бир хавф — АҚШ билан Хитой ўртасидаги муносабатлар. Компания арзон литий-ион аккумуляторлар технологиясини хитойлик CATL компаниясидан лицензия олишни режалаштирган эди, лекин CATL АҚШ Мудофаа вазирлиги санкцияларига тушган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар