date
views 47

Tesla 22 июндан роботакси синовини бошлайди

Tesla 22 июндан роботакси синовини бошлайди
Tesla компанияси 22 июндан Остин шаҳри (Техас штати)да ҳайдовчисиз роботакси синовларини бошлайди, деб rozetked.me хабар берди.

Синовлар доирасида Model Y электромобилларининг 10–20 таси Full Self‑Driving'нинг сўнгги версияси билан махсус белгиланган йўналишлар бўйлаб ҳаракатланади. Машиналарни фойдаланувчилар махсус иловадан чақиришлари мумкин бўлади. Салонда ҳайдовчи бўлмайди, аммо хавфсизликни реал вақтда кузатиб турувчи масофавий операторлар тизимни назорат қилади.

Бундан ташқари, 28 июн куни Tesla заводидан мижоз уйигача символик автоном юриш уюштирилади. Бу намойиш тизимнинг тўлиқ ишга тушишга тайёрлигини кўрсатиши керак.

Илон Маск таъкидлаганидек, мазкур сана ҳозирча дастлабки ҳисобланади ва синовлар талаб қилса, ўзгариши мумкин. Аммо компания ушбу синовларни роботакси лойиҳаси ривожида муҳим босқич деб билади ва уни келгусида даромад манбаи сифатида кўрмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Tesla 22 июндан роботакси синовини бошлайди