Чунцин шаҳрида йўловчи ташиган Apollo Go ҳайдовчисиз такси тасодифан қурилиш майдонидаги траншеяга тушиб кетди. Баxтига, салондаги аёл йўловчи жароҳат олмаган — маҳаллий аҳоли ва қурилиш ишчилари уни чиқаришга ёрдам берди.
Маълумотларга кўра, қурилиш ҳудудида тўсиқлар ва огоҳлантирув белгилар ўрнатилган бўлган. Аммо нега робот-автомобиль барибир чуқурга тушиб қолгани ҳозирча номаълум. Бу воқеа Хитойда автоном таксилaр хавфсизлиги ҳақидаги баҳсларни янада кучайтирди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда рақобатчи Pony.ai компаниясига тегишли бошқа бир ҳайдовчисиз такси Пекин кўчаларида ёнгани ҳақида хабар берилган эди. Компания тушунтиришича, йўловчилар бўлмаган ва ёнғинга тизимдаги носозлик сабаб бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар