date

UzAuto Motors янги Chevrolet Tahoe 2025 ни тақдим этди

UzAuto Motors янги Chevrolet Tahoe 2025 ни тақдим этди

АО «UzAuto Motors» янги авлод Chevrolet Tahoe 2025 сотуви бошланганини маълум қилди.

Ўзбекистонга келтириладиган Chevrolet Tahoe 2025 High Country версияси бўлиб, у оиладаги энг кучли 6,2 литр ҳажмли V8 двигател ва 10 босқичли автоматик узатма қутиси билан жиҳозланган. Бу туркум 420 от кучига эга бўлиб, автомобил 100 км/соатга атиги 8 сонияда тезлашади ва ёқилғи тежамкорлиги билан ҳам ажралиб туради.

Автомобил тўлиқ ҳаракатланиш тизими ва янги адаптив пневматик подвескага эга. 24 дюймли эксклюзив дизайндаги ғилдираклар билан у ҳар қандай йўл шароитида ҳам юқори қулайлик ва безавол бошқарувни таъминлайди.

Ташқи кўринишида хром элементлар, катта радиатор панжараси, анимацияли ёруғлик тизими ва панорамали том билан жиҳозланган. Салонда эса автоматик очиладиган тепкичлар, қўл тегмасдан очиладиган орқа эшик ва High Country эмблемалари максимал даражадаги версияга хосликни намоён этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors янги Chevrolet Tahoe 2025 ни тақдим этди