date

Trade-in ва trade-up тизими автохизмат бозорида қонунийлашди

Trade-in ва trade-up тизими автохизмат бозорида қонунийлашди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси автохизмат бозоридаги тартибларни янгилаш мақсадида янги қарор қабул қилди. Қарорга кўра, trade-in ва trade-up тизимлари қонунийлашган бўлиб, бу механизм орқали харидор эски автомобилни топшириб, нарх фарқини тўлаш орқали янги ёки юқори категориядаги автомобиль олиш имконига эга бўлади, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти.

Бу жараён тизимли равишда, дистрибютор ва дилерлар орқали рўйхатга олиш ва расмий шартномалар асосида амалга оширилади.

Автомобилларни техник идентификациялаш жараёни ҳам жорий қилинди. Агрегат рақамларини ва бошқа параметрларни YHXX базасига мувофиқлиги текширилади. Шунингдек, автомобильни рўйхатга олишдан олдин 10 кунлик временний рухсатнома жорий этилган.

Маълумот учун, автомобилни кўздан кечириш (идентификация) учун ҳеч қандай тўлов олинмайди. Бундан ташқари, нотариал тасдиқлаш жараёни ҳам электрон тизим орқали амалга оширилади. Электрон ҳисоб-китоб ва реестрга киритиш тизими ҳам жорий этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Trade-in ва trade-up тизими автохизмат бозорида қонунийлашди