date

Changan Nevo 07 янги авлоди Хитой бозорига чиқарилди (фото)

Changan Nevo 07 янги авлоди Хитой бозорига чиқарилди (фото)

Changan компанияси ўзининг замонавий седани Nevo 07’ни янгилаб, Хитойда расман тақдим этди. Янги моделнинг бошланғич нархи 19 640 доллар этиб белгиланди ва харидорлар учун турли комплектацияларда таклиф қилинмоқда.

Дизайн жиҳатидан Nevo 07 кўплаб ўзгаришларга эга бўлди. Машинанинг олд қисмида фаралар янада ингичка кўринишга эга бўлиб, улар замонавий услубда бамперга жойлаштирилган. Эшик тутқичлари кузовга чўктирилган ҳолатда ишланган, орқа қисмида эса динамикликни оширадиган спойлер қўшилган.

Автомобил ўлчамлари ҳам аниқ кўрсатилган: узунлиги 4905 мм, эни 1910 мм, баландлиги 1480 мм ва ғилдираклар базаси 2900 мм. Бу кўрсаткичлар билан Nevo 07 Toyota Camry’нинг 2025 йилги авлодидан деярли қолишмайди. Янги седан 19 дюймли ғилдираклар билан жиҳозланган.

Салон қисмида анъанавий панел ўрнига 15,4 дюймлик ягона дисплей ўрнатилган. У Qualcomm Snapdragon 8155 процессори асосида ишлайди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 2 та смартфонни симсиз қувватлаш имконияти ҳам мавжуд.

Nevo 07 харидорларга икки турда таклиф этиляпти: электромобил ва гибрид версия. Электромобил тури бир марта тўлиқ қувватланганда 730 кмгача йўл босиши мумкин. Унинг батареяси CАТL ишлаб чиқарган литий темир фосфатли аккумулятор ҳисобланади.

Ҳибрид тури эса 268 от кучига эга электромотор ва 97 от кучи бўлган 1,5 литрли ички ёнув двигатели билан ишлайди. Унда CATL ишлаб чиқарган 35,1 kWh сиғимли батарея ва 45 литрли ёнилғи баки мавжуд. Бу ҳолда токнинг ўзида 310 км, гибрид режимда эса 1570 кмгача ҳаракатланиш мумкин.

Changan Nevo 07’нинг энг арзон комплектацияси 19 640 долларга баҳоланган бўлса, энг юқори топ версияси 22 450 доллар нархида сотувга чиқарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Changan Nevo 07 янги авлоди Хитой бозорига чиқарилди (фото)