Chevrolet Trax ва Trailblazer экспорт бўйича рекорд ўрнатди

Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган Чевролет Трах ва Траилблазер кроссоверлари халқаро бозорда катта муваффақиятга эришди. 2025 йил якунларига кўра, ушбу моделлар мамлакат енгил автомобиль экспорти рейтингида мос равишда биринчи ва бешинчи ўринларни эгаллади. Натижада Чевролет кетма-кет уч йил давомида Корея автомобиль экспортида етакчиликни сақлаб қолди. Бу ҳақда starnewskorea.com хабар беради.
Корея автомобиль ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси маълумотларига кўра, Чевролет Трах 2025 йилда 296 658 дона сотилиб, экспорт бўйича мутлақ ғолиб бўлди. Ушбу модел ўзининг замонавий дизайни, кенг салони ва барқарор бошқарув хусусиятлари билан харидорлар эътиборини қозонган. АҚШ бозорининг ўзида 264 855 дона сотилган кроссовер Ж.Д. Поwер рейтингида энг яхши ихчам йўлтанламаслар учлигига кирди. Ҳозирги кунда моделнинг умумий халқаро савдо ҳажми 800 минг донадан ошиб кетди.
Траилблазер модели ҳам ўз ўрнини мустаҳкамлаб, 2019 йилдан буён жами 980 минг донадан ортиқ сотилди. У ўзининг мустаҳкам дизайни, замонавий ҳайдовчига ёрдам тизимлари ва кенг юкхона имкониятлари билан ажралиб туради. Компания мижозлар танловини кенгайтириш мақсадида RS, ACTIV ҳамда янги Миднигҳт Блаcк Едитион каби турли хил модификацияларни таклиф этмоқда. 2026 йил март ойида эса Чевролет Трах кроссоверининг янгиланган RS Игните Едитион версияси ҳам тақдим этилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!