date

Москвич заводида янги УМО 8 гибрид кроссовери ишлаб чиқарилади

Москвич заводида янги УМО 8 гибрид кроссовери ишлаб чиқарилади

Россиянинг «ЭМ Рус» компанияси Yandex билан ҳамкорликда яратилган УМО брендининг иккинчи модели — УМО 8 кроссоверини сертификациядан ўтказишни бошлади. Янги автомобил тўлиқ узатмали кетма-кет гибрид тизимига эга бўлиб, ундаги бензинли двигател фақатгина батареяни қувватлантирувчи генератор вазифасини бажаради. Моделнинг расмий тақдимоти шу йилнинг ёз ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

«ЭМ Рус» асосчиси Иля Рашкиннинг сўзларига кўра, УМО 8 оммавий бозорга мўлжалланган «йирик машина» бўлади. Ҳозирда автомобил учун транспорт воситаси турини тасдиқловчи (ОТТС) ҳужжатларни олиш жараёни кетмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни эса пойтахтдаги «Москвич» заводида ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу заводда ҳозирда УМО 5 электр кроссовери ҳам йиғилмоқда.

Техник маълумотларга кўра, УМО 8 моделининг электр двигателлари қуввати 100–130 от кучига тенг (максимал қувват бундан анча юқори бўлади), тортиш батареяси сиғими эса 75–124 А·соатни ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрича, янги модел ГАК С7, ГАК С9 ёки Xpeng ГХ каби йирик кроссоверлар базасида яратилган бўлиши мумкин.

Янги кроссовер Max ва Ultra комплектацияларида сотувга чиқади. Топ-версияда проекцион дисплей, кенгайтирилган ҳайдовчи ёрдамчилари тизими ва премиум аудио тизим ўрнатилади. Шунингдек, лойиҳа Yandex сервислари билан тўлиқ интеграция қилинган бўлиб, мультимедиа тизимида «Алиса» овозли ёрдамчиси ва 4G модули мавжуд бўлади. Ҳозирча нархлар эълон қилинмаган бўлса-да, у УМО 5 моделидан қимматроқ бўлиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Москвич заводида янги УМО 8 гибрид кроссовери ишлаб чиқарилади