13:47 / 06.02.2021
1 989

Hennessey VelociRaptor пикапи инновацион зирҳ ва ток урадиган эшик тутқичлари билан жиҳозланди

Hennessey VelociRaptor пикапи инновацион зирҳ ва ток урадиган эшик тутқичлари билан жиҳозланди
Фото: CARakoom
Зирҳланган Ferrari 458 Speciale яратилганидан сўнг AddArmor компанияси бошқа бир лойиҳа — Ford F-150 Raptor базасидаги Hennessey VelociRaptor устида иш олиб борди, деб ёзади CARakoom.

AddArmor пикапини ҳимоялашда пўлатдан 15 баробар, кевлардан эса 40 фоиз мустаҳкамроқ бўлган Dyneema материалидан фойдаланган. Ушбу материал «АК-47» автоматидан отилган ўқларга, шунингдек, қўлбола портловчи қурилмаларга бардошли ҳисобланади.

Бироқ шунинг ўзи пикапни ноёб моделга айлантирмайди. Бундан ташқари, AddArmor машинага махсус хавфсизлик пакети ҳам ўрнатган бўлиб, у электр токи урадиган эшик тутқичлари, овозли қарши ҳужум тизими, кучайтирилган олд ва орқа бамперлар, иккита аккумулятор, ички алоқа тизими, сирена ва ҳатто автомобилга ўрнатилган бомбани қидириш тизимини ўз ичига олади.

Фото: CARakoom
VelociRaptor, шунингдек, ичидаги ҳавоси чиқиб кетган тақдирда ҳам, соатига 80 километр тезликда ҳаракатланиш имконини берадиган шиналар билан жиҳозланган.

Hennessey VelociRaptor, бундан ташқари, кучайтирилган Brembo тормозлари ва олд подвеска ҳолатини мувозанатловчи жамланмага эга бўлган.

Фото: CARakoom
Hennessey VelociRaptor стандарт F-150 Raptor’дан фарқ қилгани сабаб унга 600 от кучига эга 3,5 литрли EcoBoost V6 двигатели ўрнатилган. Бу машинага соатига 96 километр тезликка 4,2 сонияда эришишига хизмат қилади.

Фото: CARakoom

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Hennessey VelociRaptor пикапи инновацион зирҳ ва ток урадиган эшик тутқичлари билан жиҳозланди