8 май куни Украина президенти Владимир Зеленский Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимларига «Фидокорона хизматлари учун» медалларини топширди. Тақдирлаш маросими Украинага ташриф буюрган Канада бош вазири Жастин Трюдонинг иштирокида бўлиб ўтди.
Мукофотланганлар орасида Патрон лақабли ит ҳам бор, у жанговор ҳаракатлар кечаётган ҳудудларда миналарни қидиришга ёрдам берган. Патрон ижтимоий тармоқларда машҳур, Украина фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари уни ўзларининг тумори деб билади.
«Мен нафақат портловчи объектларни зарарсизлантиришга ёрдам бераётган, балки болаларимизга мина хавфи мавжуд бўлган ҳудудда зарур хавфсизлик қоидаларини ўргатишда кўмаклашаётган сапёр Патронни тақдирладим», — дея Зеленскийдан иқтибос келтиради «Интерфакс-Украина».
Патрон Трюдо билан танишганидан хурсанд бўлди, деб ёзади Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ўзининг Telegram’даги каналида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда