21:23 / 17.05.2022
2 652

Урушнинг 82-куни: Харьков остоналарида чекинаётган Россия қўшинлари

Урушнинг 82-куни: Харьков остоналарида чекинаётган Россия қўшинлари
Урушнинг 82-кунига келиб, «Азовсталь» заводи ҳудудидан у ерда сўнгги икки ой давомида мудофаада бўлган украин аскарларни олиб кета бошлашди. Россия ҳарбийлари чекинишни бошлаган Харьковга маҳаллий аҳоли эвакуациядан қайтиб кела бошлади. Швеция ҳукумати НАТОга аъзо бўлиш тўғрисида расмий қарор қабул қилди. Евроиттифоқ эса Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини яна келиша олмади. Meduza ушбу куннинг асосий фотосуратларини бир жойга тўплади.

Донбасс шимоли

Украиналик аскар Донецк вилоятининг Нью-Йорк қишлоғида портламай қолган снарядни кўздан кечирмоқда. Нью-Йоркка Екатерина II томонидан таклиф қилинган меннонитлар (Нидерландияда XVI асрда пайдо бўлган протестантлик оқими) томонидан асос солинган. Қишлоқ 1951 йилда, Сову қуруш даврида, Новгород деб қайта номланган, аммо 2021 йилда ҳукумат унга тарихий номини қайтариб беришга қарор қилди.
Фото: AFP


Қум солинган қоплар бинолар деразаларини ёпиб турибди. Шаҳар остоналарида ҳозир жанглар бормоқда, Нью-Йоркни «Донецк халқ республикаси» ҳарбийлари штурм қилмоқда
Фото: AFP


Бино деворидаги «Мен Нью-Йоркни севаман» ёзувли граффити
Фото: AFP


Нью-Йоркдаги ташландиқ бино хоналаридан бири
Фото: AFP


Торецк фуқароси сув ортилган велосипедни суриб бормоқда. Шаҳар март бошидан буён ўқ ёмғирлари остида қолмоқда
Фото: AFP

Одесса вилояти

Заря Труда қишлоғида украиналик ҳарбий хизматчи Владимир Лосевнинг дафн маросими. У мина портлашидан ҳалок бўлган
Фото: AP Photo


Ҳарбий билан видолашув маросими. Лосев умрининг сўнгги 18 йилини шу қишлоқда яшаб ўтказган
Фото: AP Photo


Одесса ташқарисида ўқ ёғдирилиши оқибатида вайрон бўлган меҳмонхона. Россия қўшинлари ҳудудни уруш бошланганидан буён ўққа тутиб келади
Фото: EPA

Харьков вилояти

Русская Лозовая қишлоғида вайрон бўлган кўприк. Қишлоқ қарийб икки ой Россия оккупацияси остида бўлиб келган, у апрель охирида озод қилинган. Украина парламенти аъзоси Евгений Пивоваров қишлоқни қайта номлашни таклиф қилди
Фото: AFP


Харьков яқинидаги Бисквитное қишлоғида бомбалардан чуқур излар қолган дала. Россия ҳарбийлари шаҳардан чекинмоқда, деб хабар берди Украина қуролли кучлари
Фото: Getty Images


Бисквитное қишлоғидаги далада Россия вертолёти қолдиқлари
Фото: Getty Images


Украиналик ҳарбий хизматчи каскасидаги ёзув: «Мен жониворларни севаман. Одамлардан нафратланаман»
Фото: Reuters


Украиналик ҳарбий хизматчи Малая Роган қишлоғида илгари россиялик аскарлар базаси бўлиб хизмат қилган ертўлада мушукни силамоқда
Фото: AP Photo

Мариупол

Украиналик ҳарбийлар икки ой давомида мудофаани сақлаб келган «Азовсталь» заводи ҳудуди. Украина қуролли кучлари бош штаби 17 майга ўтар кечаси сакарларни «қутқариш операцияси» ўтказилганини эълон қилди — «Донецк халқ республикаси» ҳудудига 260 дан ортиқ одам келтирилди. Ушбу кадр украиналик ҳарбийлардан бири томонидан тасвирга олинган
Фото: Дмитрий «Орест» Казацкий / Азов полки


«Азовсталь»да мудофаани сақлаб келган украин ҳарбий хизматчилари ўтирган автобус ДХР томонга қараб кетмоқда. Уларнинг барчаси россиялик ҳарбий асирлар билан айирбошланиши кутилмоқда
Фото: Reuters


Ярадор украин аскар ДХР ҳудудидаги Новоазовскда
Фото: Reuters
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Урушнинг 82-куни: Харьков остоналарида чекинаётган Россия қўшинлари