date
views 1 438

Трамп президентлик сўровномасида Байденни ортда қолдирди

Трамп президентлик сўровномасида Байденни ортда қолдирди
Emerson College таълим ташкилоти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг 2024 йилги сайловларда ғалаба қозониш имконияти ҳозирги давлат раҳбари Жо Байденникидан юқорироқ экани тахмин қилинмоқда.

Сўров маълумотларини The Hill нашри эълон қилди. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 44 фоизи Трампга овоз берган бўлса, 39 фоизи Байденни афзал кўрган.

Сайловчиларнинг яна 12 фоизи бошқа номзодга овоз беришни режалаштирганини айтади. Эътиборлиси, Трампни қўллаб-қувватлаш фоизи май ойидаги сўнгги сўровдан бери ўзгармаган. Байден бир вақтнинг ўзида 3 фоиз имкониятни йўқотган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябрда кечган президентлик сайловларида Жо Байден Трампни доғда қолдириб, АШҚнинг 46-раҳбарига айланганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп президентлик сўровномасида Байденни ортда қолдирди